Навоийда 1000 доллар порадан воз кечган ЙПХ инспектори 12,3 миллион сўм билан тақдирланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Навоий вилоятида хизмат вазифасини ҳалол бажариб, пора олишдан бош тортган Йўл-патруль хизмати ходими пул мукофоти билан рағбатлантирилди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 7 апрель куни Кармана тумани ҳудудида Самарқанд–Навоий йўналишида ҳаракатланаётган “Lacetti” автомобили тўхтатилган. Текширув жараёнида ҳайдовчининг транспорт воситасини маст ҳолда бошқараётгани аниқланган.

Кейинчалик ҳайдовчининг отаси маъмурий материалларни судга юбормаслик ва автомобилни жарима майдончасидан чиқариб бериш эвазига ЙПХ инспекторига 1 минг АҚШ доллари миқдорида пора таклиф қилган.

Инспектор ушбу ҳолат ҳақида тегишли тартибда раҳбариятга ахборот берган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро пул маблағини бериш вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг пора бериш билан боғлиқ моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган.

Пора таклифини рад этган ЙПХ инспектори, капитан Шербек Турҳонов хизмат бурчини виждонан бажаргани учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 бараварига тенг — 12 миллион 360 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

Масъул идоралар мазкур ҳолат коррупцияга қарши курашиш, давлат хизматчилари ўртасида ҳалоллик ва қонунийлик тамойилларини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар доирасида муҳим аҳамият касб этишини таъкидламоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Туркиядаги ЙТҲ қурбонлари муносабати билан Эрдоғанга таъзия билдирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоғанга Денизли вилоятида содир бўлган йирик йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида...

Больше похожих статей