Тошкентда 4 кишилик оиланинг бир ойлик яшаш харажати 23,5 млн сўм деб баҳоланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида тўрт кишилик оиланинг ўртача ойлик яшаш харажатлари ижара тўловларини ҳисобга олмаганда тахминан 23 миллион сўмни ташкил этмоқда. Бу ҳақда халқаро статистик маълумотлар платформаси Numbeo рейтингида маълум қилинди.

Маълумотларга кўра, бир нафар шахснинг ойлик яшаш харажатлари ўртача 6,4 миллион сўм атрофида баҳоланган. Шу билан бирга, Тошкентда яшаш қиймати дунёнинг йирик мегаполисларидан бири бўлган Нью-Йорк шаҳрига нисбатан 72,3 фоиз арзон экани қайд этилган. Ижара нархлари эса Нью-Йоркдаги кўрсаткичлардан 84,2 фоиз паст ҳисобланади.

Марказий Осиё шаҳарлари орасида энг юқори яшаш қиймати индекси Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида қайд этилган. Рейтингда Олмаота 29,4 балл билан 346-ўринни эгаллаган. Бишкек 26,8 балл билан 364-ўринда, Астана 26,5 балл билан 366-ўринда жойлашган бўлса, Тошкент 26,2 балл билан 370-ўриндан ўрин олган. Тожикистон ва Туркманистон шаҳарлари рейтингга киритилмаган.

Таҳлилларга кўра, Тошкентдаги умумий яшаш харажатлари ижара тўловлари билан ҳисоблаганда Олмаотага нисбатан 3,8 фоиз паст. Бироқ пойтахтдаги ижара нархлари Олмаотадаги кўрсаткичдан 4,6 фоиз юқори экани қайд этилган.

Шунингдек, рейтингда дунёнинг энг қиммат шаҳарлари сифатида Швейцариянинг бир қатор шаҳарлари етакчилик қилмоқда. Цюрих, Женева, Базель, Лозанна, Лугано ва Берн шаҳарлари яшаш қиймати бўйича юқори ўринларни эгаллаган. Улардаги харажатлар Нью-Йорк шаҳрига нисбатан ҳам юқорироқ деб баҳоланмоқда.

Дунёда яшаш учун энг арзон шаҳарлар эса асосан Ҳиндистон ва Покистонда жойлашган. Энг арзон ўнталик рўйхатидан Ҳиндистоннинг олтита, Покистоннинг учта ва Ливиянинг битта шаҳри ўрин олган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент метрополитенида масофага қараб йўлкира ҳақини тўлаш тизими жорий этилади

Йўлкира ҳақини тўлашнинг янгича тизимида қуйидаги мажбурий тамойиллар акс этади: ➖ масофага қараб тўлаш (йўловчи босиб ўтган масофаси ёки бекатлар...

Больше похожих статей