Андижон вилоятида таркибида тақиқланган модда бўлган 11 килограммдан ортиқ кофе маҳсулоти мусодара қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Андижон вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар таркибида сибутрамин — кучли таъсир этувчи тақиқланган модда мавжуд бўлган кофе маҳсулотларининг ноқонуний сотувига чек қўйди.

Махсус операция Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилди. Марҳамат туманидаги савдо мажмуасида 35 ёшли эркак шартли харидорга 900 қути Keto coffee mix маҳсулотини 6 миллион сўмга сотгани аниқланиб, қўлга олинди.

Кейинги тезкор тадбирлар давомида товар манбаи ҳам аниқланди. Андижон шаҳридаги «Жаҳон савдо комплекси»да жойлашган дўконда 39 ёшли аёлга тегишли савдо нуқтасидан яна 480 қути шундай маҳсулот топилиб, мусодара қилинди.

Жами 11 килограммдан ортиқ Keto coffee mix ноқонуний муомаладан олинди. Экспертиза натижаларига кўра, маҳсулот таркибида Ўзбекистон ҳудудида айланиши тақиқланган сибутрамин моддаси мавжуд экани тасдиқланган. Ушбу моддани сақлаш ва тарқатиш жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни бундай маҳсулотлар ноқонуний айланмаси ҳақида 1520 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирди. Мурожаатлар махфийлиги кафолатланади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда 4 кишилик оиланинг бир ойлик яшаш харажати 23,5 млн сўм деб баҳоланди

Тошкент шаҳрида тўрт кишилик оиланинг ўртача ойлик яшаш харажатлари ижара тўловларини ҳисобга олмаганда тахминан 23 миллион сўмни ташкил этмоқда....

Больше похожих статей