Жиззах ва Фарғона вилоятларида коррупцион схемаларга чек қўйилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистоннинг икки ҳудудида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари амалдор ва банк ходими иштирокидаги коррупцион схемаларга чек қўйди. Жиззах ва Фарғона вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилди.

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида ҳокимлик ходими хизмат мавқеидан фойдаланиб, тадбиркордан 45 сотих ер майдонини расмийлаштириш ва танишини маҳаллий корхонага ишга жойлаштиришда ёрдам бериш эвазига 500 доллар талаб қилган. Амалдор пулни олиш вақтида қўлга олинди. Текширув жараёнида унинг аввал ҳам шу каби важ билан 3,5 миллион сўм олгани ва маблағни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатгани маълум бўлди.

Фарғона вилоятида эса банк сервис марказларидан бири раҳбари маҳаллий фуқарога банк бош офисидаги алоқалари орқали 2,5 миллиард сўм миқдорида кредит олиб беришни ваъда қилган. Бу хизмат учун у кредит суммасининг 5 фоизи — 125 миллион сўм талаб қилган. Тезкор тадбир давомида гумонланувчи 10 минг доллар олаётган вақтда ушланди.

Ҳар икки ҳолат бўйича жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фуқароларни коррупция ҳолатлари ҳақида 1520 қисқа рақами орқали хабар беришга чақирди. Мурожаатлар махфийлиги кафолатланиши таъкидланди.

Аввалроқ Бухоро вилоятида ҳам Қағон тумани ҳокими ўринбосари фермер хўжалигига сув етказиб бериш масаласини ҳал қилиш эвазига 15 минг доллар талаб қилгани учун қўлга олинган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Хитой Туризм ассоциацияси ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг йирик туристик ташкилотларидан бири бу China Tourism Association бош котиби Ге Лэй...

Больше похожих статей