Кичик бизнес учун янги имкониятлар: солиқ тизимида енгилликлар ва имтиёзлар жорий этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,810участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш, тадбиркорлик муҳитини янада яхшилаш ҳамда солиқ маъмуриятчилигини соддалаштиришга қаратилган Президент фармони қабул қилинди.

Ҳужжатга мувофиқ, 2026 йил 1 июндан бошлаб кичик бизнес учун қатор янги енгиллик ва қулайликлар жорий этилади. Асосий мақсад — бизнеснинг ўсишини рағбатлантириш, иқтисодий фаолликни ошириш ва тадбиркорлар учун маъмурий юкни камайтиришдан иборат.

Фармонга кўра, умумий солиқ режимига ўтиш учун белгиланган йиллик чегара миқдори оширилади. Эндиликда мазкур кўрсаткич базавий ҳисоблаш миқдорининг 12 минг баравари этиб белгиланади. Бу эса кичик бизнес субъектларига фаолиятини кенгайтиришда қўшимча имконият яратади.

Шунингдек, умумий овқатланиш, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорлар учун қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади. 2026 йил 1 июндан 2030 йил 1 январга қадар мазкур тартибни ихтиёрий равишда танлаш имконияти берилади.

Янги тизимга кўра, қўшилган қиймат солиғи ставкаси барча айланмалар учун 6 фоиз этиб белгиланади. Бунда фойда солиғи 0 фоиз қилиб белгиланиб, тегишли солиқ ҳисоботларини топшириш мажбурияти бекор қилинади.

Фармонда ресторан, кафе ва меҳмонхона бизнеси учун ҳам қатор енгилликлар назарда тутилган. Жумладан, алкогол ва тамаки маҳсулотларини сотишда нақд пул тўловларини қабул қилишга рухсат берилади. Шу билан бирга, айрим тоифадаги ходимларни мобил иловалар орқали соддалаштирилган тартибда ишга расмийлаштириш имконияти яратилади.

Қўшилган қиймат солиғининг бир қисмини қайтариш механизми ҳам соддалаштирилади. Энди умумий овқатланиш соҳасида фаолият юритувчи тадбиркорларга тўланган ҚҚСнинг 40 фоизи қайтариб берилади.

Фармонда солиқ маъмуриятчилигини рақамлаштиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, ҚҚС бўйича салбий фарқ суммаларини автоматик тарзда қайтариш тизими жорий этилади, солиқ текширувлари эса хавф даражаси асосида амалга оширилади.

Шунингдек, кичик бизнес субъектларига солиқ органлари аниқлаган хатоларни мустақил равишда тузатиш имконияти берилиб, айрим ҳолатларда солиқ аудити ва сайёр текширувлар ўтказилмайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Хитой Туризм ассоциацияси ҳамкорликни кенгайтириш масаласини муҳокама қилди

Ўзбекистон Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Хитойнинг йирик туристик ташкилотларидан бири бу China Tourism Association бош котиби Ге Лэй...

Больше похожих статей