Trip.com Ўзбекистон туризм салоҳиятини Осиё бозорларида кенг тарғиб қилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Хитойда ўтказилаётган ITB China халқаро сайёҳлик кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ва Trip.com Group вакиллари ўртасида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган учрашув бўлиб ўтди.

Музокараларда Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов ҳамда Trip.com Group вице-президенти Эдисон Чен иштирок этди. Унда Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини халқаро бозорларда, хусусан Осиё мамлакатларида янада фаол тарғиб қилиш масалалари кўриб чиқилди.

Trip.com Group дунёдаги йирик онлайн сайёҳлик платформаларидан бири бўлиб, 500 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга. Платформа орқали 2 миллионга яқин меҳмонхона ва юзлаб авиакомпаниялар билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Учрашув якунида Ўзбекистон туризм брендини Хитойдан ташқари Таиланд, Малайзия ва Индонезия бозорларида ҳам тизимли тарғиб қилиш бўйича ҳамкорлик келишувлари имзоланди. Шунингдек, янги бозорлардан сайёҳлар оқимини ошириш, қўшма маркетинг кампанияларини йўлга қўйиш ва рақамли платформаларда мамлакат туризм йўналишларини кенг ёритиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

Томонлар ўртасидаги мавжуд ҳамкорлик натижалари ҳам юқори баҳоланди. Маълумотларга кўра, Trip.com платформаси орқали Ўзбекистон йўналишларига 48 мингта авиачипта, 63 мингта меҳмонхона банд қилиш ва 5 мингта тайёр турпакет сотилган.

Келишувларга кўра, 2026 йил давомида “Go Uzbekistan” номли йирик тарғибот кампанияси Хитойнинг Douyin, Weibo ва Rednote ижтимоий тармоқларида амалга оширилади. Лойиҳа доирасида Ўзбекистон ҳақидаги контентлар кўришлар сонини 150 миллионга етказиш ҳамда қўшимча 100 минг нафар сайёҳ жалб этиш режалаштирилган.

Шунингдек, Самарқанд, Бухоро ва Тошкент билан бир қаторда Хива, Қорақалпоғистон, Сурхондарё ҳамда Фарғона водийси каби янги туризм йўналишларини халқаро бозорларда фаол тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

Ҳамкорлик доирасида меҳмонхона ва туроператорлар учун қўшма ўқув дастурлари, миллий туризм платформаларини ривожлантириш ҳамда сунъий интеллект асосидаги саёҳат хизматларини жорий этиш бўйича тажриба алмашиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ФВВ вазирлиги 31 май куни фуқаролар учун қабул ўтказади

2026 йил 31 май куни соат 9:00 да Фавқулодда вазиятлар вазирлиги марказий аппарати биносида ФВВ вазири, генерал-майор Абдулла Икрамов...

Больше похожих статей