“Fliggy” онлайн платформаси орқали Ўзбекистон туризмига қизиқиш ортмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,800участниковПодписаться
- Advertisement -

“ITB China” халқаро туризм кўргазмаси доирасида ташкил этилган Ўзбекистон Миллий стендида Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов Alibaba Group таркибига кирувчи йирик онлайн саёҳат платформаси Fliggy вице-президенти Ли Ян билан музокараларда иштирок этди.

Учрашув давомида маълум қилинишича, 2025 йил мобайнида платформада Ўзбекистонга бўлган қизиқиш 40 фоизга ошган. Шунингдек, платформа орқали 20 мингдан ортиқ хитойлик сайёҳ Ўзбекистонга турлар харид қилган.

Мулоқот чоғида Ўзбекистонга хитойлик туристлар оқимини янада кўпайтириш, платформа орқали мамлакатнинг туризм салоҳиятини фаол тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Тарафлар, шунингдек, платформанинг кенг имкониятларидан самарали фойдаланиш мақсадида унга кўпроқ ўзбекистонлик туризм бизнеси вакилларини жалб қилиш, қўшма маркетинг дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тадбиркорлар учун ўқув семинарларини ташкил этиш бўйича келишувга эришдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Хитойлик инвесторлар ҳисобидан Тошкентдаги дренаж тизимини яхшилаш учун 400 млн доллар ажратилади

Хитойнинг Сиан шаҳрида ўтказилган III Ўзбекистон–Хитой ҳудудлараро форуми доирасида Тошкент шаҳри учун умумий қиймати 3,5 миллиард АҚШ долларидан ортиқ...

Больше похожих статей