Деновда электр қувватланаётган “Leapmotor” автомобили ёниб кетди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,960участниковПодписаться
- Advertisement -

Сурхондарё вилоятининг Денов туманида электр қувватлаш шаҳобчасида турган “LEAPMOTOR C11” русумли электромобилда ёнғин содир бўлди.

Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, ҳодиса 26 май куни соат 16:22 атрофида “Боғишамол” маҳалласи ҳудудида қайд этилган. Фуқарога тегишли бўлган электромобиль қувватлаш ускунасига уланган вақтда тўсатдан ёнғин чиққан.

Хабар келиб тушганидан сўнг ёнғин жойига 8-қутқарув бўлинмасидан икки экипаж жалб қилинган. Қутқарувчилар воқеа жойига соат 16:24 да етиб бориб, ёнғинни бир дақиқа ичида қуршаб олган ва соат 16:30 да тўлиқ бартараф этган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон ва Ҳиндистон икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди ўртасидаги олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича икки томонлама муҳим...

Больше похожих статей