Қурбон ҳайити куни Тошкентда жамоат транспорти иш режими ўзгаради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Қурбон ҳайити муносабати билан 27 май, чоршанба куни Тошкент шаҳрида жамоат транспорти соат 04:00 дан ўз фаолиятини бошлайди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, мазкур қарор фуқаролар учун қулайлик яратиш ҳамда эрталабки соатларда йўловчилар оқимининг ортиши кутилгани муносабати билан қабул қилинган.

Пойтахт автобус йўналишлари ва метрополитени ўзгартирилган жадвал асосида фаолият юритиб, йўловчиларни ҳайит намози ўтказиладиган масканларга ўз вақтида етказиб бериш таъминланади.

Шунингдек, вазирлик фуқароларни шаҳар йўлларидаги юкламани камайтириш ва эҳтимолий тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЖЧ-2026: Франция Марокашни мағлуб этди ва ярим финалига йўл олди

Жаҳон чемпионати–2026 чорак финал босқичида Франция терма жамоаси Марокаш устидан 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақанинг ярим финалига чиқди. Фоксборо шаҳрида...

Больше похожих статей