Мирзиёев ва Путин телефон орқали товар айирбошлаш ҳажми бўйича мулоқот қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,790участниковПодписаться
- Advertisement -

22 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон–Россия муносабатларини ҳар томонлама стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, олий даражада эришилган келишувларни амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш жараёни кўриб чиқилди.

Томонлар турли даражалардаги мулоқотлар самарали давом этаётганини мамнуният билан қайд этдилар. Хусусан, парламентлараро ҳамкорлик, ишбилармон доиралар ўртасидаги алоқалар ҳамда маданий-гуманитар алмашинувлар фаол ривожланиб бораётгани таъкидланди.

Суҳбатда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми барқарор ўсиб бораётганига эътибор қаратилди. Маълум қилинишича, йил бошидан буён товар айланмаси 23 фоизга ошган.

Шу билан бирга, саноат, энергетика, транспорт ва бошқа устувор соҳаларда йирик кооперация лойиҳаларини амалга ошириш ишлари давом этаётгани, бунда ҳудудлараро ҳамкорлик муҳим ўрин тутаётгани қайд этилди.

Давлат раҳбарлари бўлажак икки томонлама ва кўп томонлама тадбирлар жадвали юзасидан ҳам фикр алмашдилар.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Танлов ғолиблари раҳбар кадрлар захирасига киритилади

Танлов доирасида давлат идораларида самарали фаолият юритиб келаётган бир қатор ходимлар турли номинациялар бўйича ғолиб деб топилди. Тоғ-кон ва геология...

Больше похожих статей