Қурбон ҳайити муносабати билан 350 мингдан зиёд касал боладарнинг тиббий харажатлари қопланади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,790участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Шавкат Мирзиёев Қурбон ҳайити муносабати билан эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Тақдимотда мамлакатда инсон қадрини улуғлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳр-оқибат ва саховат муҳитини мустаҳкамлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири экани таъкидланди. Қайд этилишича, Қурбон ҳайити кунларида бу эзгу тамойиллар янада кенг намоён бўлмоқда.

Таклифлар Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ҳамда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ишлаб чиқилган.

Унга кўра, оғир касалликларга чалинган 10 минг нафар болада жарроҳлик амалиётлари ўтказиш, 2,3 минг нафар онкологик ва гематологик хасталикларга чалинган беморларни тиббий кўрикдан ўтказиш, даволаш ҳамда жарроҳлик харажатларини қоплаш режалаштирилган. Шунингдек, камида 350 нафар беморда жигар ва буйрак трансплантацияси амалиётларини амалга ошириш назарда тутилмоқда.

Ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни қўллаб-қувватлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Хусусан, 8 минг нафардан ортиқ етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар, шунингдек, Ватан ҳимояси йўлида ҳалок бўлган ҳарбийлар фарзандларининг омонат ҳисобварақларига 200 АҚШ долларидан маблағ ўтказилиши белгиланган.

Бундан ташқари, 500 та масжидда замонавий таҳоратхоналар қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш, шунингдек, қабристонларни ободонлаштириш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.

Қарорга мувофиқ, давлат таъминотидаги оилалар, ёлғиз кексалар, ўзгалар парваришига муҳтож шахслар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар озиқ-овқат тўпламлари билан таъминланади.

Мазкур тадбирларни молиялаштириш учун “Вақф” хайрия жамоат фондига 690 миллиард сўм маблағ ажратилиши кўзда тутилган.

Шу билан бирга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун эҳсон дастурхонлари ташкил этиш, зиёратгоҳлар ва диний таълим муассасаларида қурбонлик тадбирларини ўтказиш ҳам режалаштирилмоқда.

Тақдимот якунида давлат раҳбари эҳтиёжманд аҳолини қўллаб-қувватлаш, беморларни даволаш ва болаларга ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ ишлар шаффоф ва манзилли ташкил этилиши зарурлигини таъкидлаб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкент уй-жой бозори: нархлар умумий бозорда кескин ўзгармаган, бироқ сегментлар кесимида фарқ кучаймоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) томонидан 2026-йилнинг апрель ойида Тошкент шаҳридаги кўп қаватли...

Больше похожих статей