Йил бошидан буён Ўзбекистонга 4 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил январь–апрель ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 4,05 млн нафар хорижий фуқаро ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар қилди.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан хорижий туристлар сони 930,8 минг нафарга ошган бўлиб, ўсиш 29,9 фоизни ташкил этган.

Энг кўп туристлар қўшни давлатлардан келган. Ташриф буюрувчилар сони бўйича Қирғизистон етакчилик қилди — 1,14 млн нафар. Кейинги ўринларда Тожикистон (965,5 минг) ва Қозоғистон (935 минг) қайд этилган.

Шунингдек, биринчи ўнталикдан Россия (341,8 минг), Афғонистон (161,5 минг), Хитой (132,2 минг), Туркманистон (108,4 минг), Туркия (57,7 минг), Ҳиндистон (16,1 минг) ва Корея Республикаси (12,1 минг) ўрин олган.

Туристлар оқимининг ўсиши хорижий фуқароларнинг Ўзбекистонга бўлган барқарор қизиқиши ҳамда мамлакат туризм соҳасини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар натижасини акс эттирмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

«Юрт қайғусидаги 365 кун» китоби тақдим этилди

Оммавий ахборот воситалари учун Контент тайёрлаш марказида «Юрт қайғусидаги 365 кун» номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди. Нашрда 2025 йил...

Больше похожих статей