Бухорода халқаро заргарлик ва зардўзлик фестивали ўтказилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

15–17 май кунлари Бухоро шаҳрида III Халқаро зардўзлик ва заргарлик санъати фестивали бўлиб ўтди. Тадбирда дунёнинг қарийб 50 мамлакати вакиллари — ҳунармандлар, дизайнерлар, санъатшунослар, олимлар ҳамда меҳмонлар иштирок этди.

Уч кун давом этган фестиваль доирасида кўргазмалар, маҳорат дарслари, театрлаштирилган чиқишлар, миллий либослар намойиши, ҳужжатли фильмлар тақдимоти ва концерт дастурлари ташкил этилди. Усталар томонидан намойиш қилинган амалий ишлар миллий ҳунармандчилик анъаналарининг бойлиги ва юксак бадиий салоҳиятини акс эттирди.

Фестиваль Арк қалъасидан Лаби Ҳовуз ансамблигача бўлган тантанали юриш билан бошланди. Ҳунармандлар тақдим этган асарлар ўзбек миллий амалий санъатининг ноёб услуби ва қадимий анъаналарини яна бир бор намоён қилди.

Тадбир доирасида “Анъанавий зардўзлик ва заргарлик санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусида илмий-амалий конференция ўтказилди. Унда миллий ҳунармандчилик меросини асраб-авайлаш, соҳани замонавий ёндашувлар асосида ривожлантириш, ёш усталарни қўллаб-қувватлаш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, “Бухоро занданачиси: тарихи, типологияси ва қайта тиклаш масалалари” мавзусида халқаро симпозиум ташкил этилди. Унда соҳа мутахассислари, олимлар, ҳунармандлар ва ёш ижодкорлар иштирок этиб, тажриба ва таклифлари билан ўртоқлашдилар.

Фестивальда Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ва хорижий давлатлардан жами 600 нафардан ортиқ ҳунарманд, олим, фахрий меҳмон ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. Бу Бухоронинг маданий меросига бўлган халқаро қизиқиш ортиб бораётганини яна бир бор тасдиқлади.

Фестивальнинг тантанали ёпилиш маросими Арк қалъаси майдонида бўлиб ўтди. Тадбир театрлаштирилган тарихий композициялар, халқ жамоалари ва санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.

Маросим давомида маҳаллий ва хорижий иштирокчилар ўртасида ўтказилган кўрик-танлов ғолиблари бир қатор номинациялар бўйича тақдирланди. Улар орасида “Энг яхши заргарлик ташкилоти”, “Энг яхши зардўз”, “Энг яхши заргар”, “Қадимий анъаналарни қайта тиклаган зардўз” ва “Энг ёш маҳоратли заргар” каби номинациялар мавжуд бўлди.

2022 йилда “Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” мақомини олган Бухоро фестиваль орқали яна бир бор ўзининг бой маданий мероси, ноёб ҳунармандчилик анъаналари ва шарқона меҳмондўстлик муҳитини намоён этди. Шу билан бирга, шаҳарнинг маданий-маърифий туризм марказларидан бири сифатидаги нуфузи янада мустаҳкамланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Йил бошидан буён Ўзбекистонга 4 миллиондан ортиқ турист ташриф буюрди

2026 йил январь–апрель ойларида Ўзбекистонга туристик мақсадларда 4,05 млн нафар хорижий фуқаро ташриф буюрди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси...

Больше похожих статей