Ўзбекистон Президенти Жаҳон урбанизация форумининг очилиш маросимида иштирок этди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,850участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бокуда БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ҳомийлигида ўтаётган Жаҳон урбанизация форумининг 13-сессияси очилиш маросимида иштирок этди.

Пойтахт Конгресс марказида давлат раҳбарини Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва БМТнинг Аҳоли пунктлари бўйича дастури ижрочи директори Анаклаудия Россбах кутиб олди. Тадбир бошланишидан олдин иштирокчиларнинг қўшма суратга тушиш маросими бўлиб ўтди.

Бу йил форум «Барча учун уй-жой: хавфсиз ва барқарор шаҳарлар ҳамда жамиятлар» мавзуси остида ўтмоқда. Унда давлат ва ҳукумат раҳбарлари, халқаро ташкилотлар, ривожланиш институтлари ва соҳавий тузилмалар вакиллари иштирок этмоқда.

Муҳокаманинг асосий мавзулари сифатида шаҳарларни барқарор ривожлантириш, аҳолини замонавий ва ҳамёнбоп уй-жой билан таъминлаш, шаҳар муҳити сифатини ошириш, иқлим барқарорлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ва транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек уй-жойни молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш масалалари белгиланган.

Тадбир доирасида Шавкат Мирзиёев Жаҳон урбанизация форуми лидерлари саммитида ҳам нутқ сўзлайди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Минскда «Беларусь-Ўзбекистон» Дўстлик хиёбони очилди

Беларусь пойтахти Минск шаҳрида «Беларусь — Ўзбекистон» Дўстлик хиёбонининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали тадбир Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг...

Больше похожих статей