Наманганда ОАВ вакиллари учун «Медиа-ҳафталик» старт олди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Намангандаги «Маърифат маскани» маърифат марказида бутун мамлакатдан оммавий ахборот воситалари вакилларини бирлаштирган «Медиа-ҳафталик» — таълим лойиҳаси ўз ишини бошлади.

Очилиш маросимидан сўнг иштирокчилар гуруҳларга тақсимланиб, медиа соҳасининг етакчи мутахассислари ва экспертлари раҳбарлигида амалий машғулотларга киришдилар.

Дастур медиа соҳасида сунъий интеллект, фактчекинг, медиахавфсизлик, контент-стратегия, SMM, мобиль фотография, визуал сторителлинг, аудитория билан ишлаш ва замонавий медиа-трендлар бўйича тренингларни ўз ичига олади. Асосий эътибор амалий кейслар ва профессионал тажриба алмашишга қаратилган.

Шунингдек, тадбир доирасида медиа муҳитини ривожлантиришнинг долзарб масалаларига бағишланган очиқ мунозаралар ўтказилмоқда.

«Медиа-ҳафталик» Президент Администрацияси ҳузуридаги Медиа контент тайёрлаш маркази томонидан Наманган вилояти ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ташкил этилган. Тадбир 22 майга қадар давом этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистоннинг Лондон фонд биржасидаги IPO’си иқтисодиётдаги муҳим босқич сифатида баҳоланмоқда

Лондон фонд биржасида бўлиб ўтган UzNIF IPO маросими Ўзбекистон иқтисодиёти учун муҳим тарихий воқеалардан бири сифатида баҳоланмоқда. Халқаро молия...

Больше похожих статей