Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун Қозоғистонга ташриф буюради

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 май куни амалий ташриф билан Қозоғистон Республикасига боради. Ташриф Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалга оширилади.

Давлат раҳбари Туркистон шаҳрида ўтадиган Туркий давлатлар ташкилотининг “Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш” мавзусидаги норасмий саммитида иштирок этади.

Саммит доирасида иштирокчи давлатлар ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинади. Хусусан, савдо-иқтисодий алоқалар, инвестициялар, транспорт-коммуникация соҳалари, экология ва рақамли инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилиши кутилмоқда.

Шунингдек, инновацион технологияларни жорий этиш ва сунъий интеллект имкониятларини амалиётга татбиқ қилиш бўйича қўшма ташаббуслар ҳам муҳокама марказида бўлади.

Тадбир давомида делегациялар раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашадилар.

Саммит якунида Туркистон декларациясини қабул қилиш режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухорода Осиё хотин-қизлари иккинчи форуми бошланди

Бухоро шаҳрида Осиё хотин-қизлари иккинчи форуми ўз ишини бошлади. Анжуманда Осиёнинг турли давлатларидан келган сиёсатчи, тадбиркор, олим ва эксперт...

Больше похожих статей