Сенатор Икромхон Нажмиддиновга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси унвони берилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев “Нуроний” жамғармасининг Наманган вилояти бўлими раиси, сенатор Икромхон Нажмиддиновга фахрий унвон бериш тўғрисидаги фармонни имзолади.

Кўп йиллик фидокорона меҳнати, давлат органларидаги самарали фаолияти ва ислоҳотларни амалга оширишдаги фаол иштироки учун унга “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси” фахрий унвони берилди. Мукофот давлат ва жамоат арбобининг 75 йиллиги муносабати билан топширилди.

Фармонда сенаторнинг аҳоли фаровонлигини ошириш, кексаларни қўллаб-қувватлаш, меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда ёшларни ватанпарварлик ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга қўшган ҳиссаси алоҳида қайд этилган.

Икромхон Нажмиддинов узоқ йиллардан буён ижтимоий-сиёсий соҳада фаолият юритиб келмоқда ва мамлакатнинг тажрибали раҳбарларидан бири сифатида эътироф этилади. У “Нуроний” жамғармасининг ҳудудий бўлимига раҳбарлик қилиб, жамоатчилик ҳаётида фаол иштирок этиш, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлаш ва ўз тажрибасини ёшларга етказиш ишларини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сенатор 2021 йилда 70 йиллиги муносабати билан “Меҳнат шуҳрати” медали билан тақдирланган эди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда “Инсон учун” фестивали доирасида илк Абилимпия миллий чемпионати ўтказилди

Тошкент шаҳрида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан учинчи марта кенг кўламли “Инсон учун” фестивали ташкил этилди. Бир неча йил...

Больше похожих статей