Автомобиль бозори апрель ойида: харидор учун танлов, сотувчи учун рақобат кучаймоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари томонидан 2026-йил апрель ойида Ўзбекистондаги иккиламчи автомобиль бозори 1,4 миллиондан ортиқ очиқ эълонлар асосида таҳлил қилинди.

Жорий йилнинг апрель ойида таклифлар сони март ойидагига нисбатан камайди.

Тозаланган маълумотлар бўйича жами эълонлар сони 13,5 мингтани ташкил этди. Бу март ойидагига нисбатан 18,6% кам, бироқ ўтган йилнинг мос давридагига нисбатан 59,6% кўп.

(Ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошган ва автомобиль тўғрисидаги маълумотлар нотўғри киритилган эълонлар ҳисобга олинмаган)

Бозор таркибида электро (гибрид) мобиллар улуши ошмоқда.

2024-йил июнь ойида жами таклифларда электромобиллар улуши 5,4% ни ташкил қилган бўлса, 2026-йил апрель ойида бу кўрсаткич 10,0% га етди. Маҳаллий автомобиллар улуши эса 53,7% дан 47,0% гача қисқарган.

Маҳаллий оммабоп автомобиллар нархи асосан барқарор.

Кам фойдаланилган Cobalt медиан нархи 12 900 доллар атрофида, ўзгармаган, Onix эса 14 800 долларгача бироз қимматлашган. Шу билан бирга, айрим Damas, Labo ва Nexia  моделларида пасайиш кузатилган.

Хорижий автомобиллар сегментида динамика аралаш. Кам фойдаланилган айрим Chery ва KIA моделларида пасайиш бўлса, кўп ва ўртача фойдаланилган люкс сегментидаги Carnival ҳамда Sorento моделларида бироз ўсиш кузатилди.

Электромобиллар энди маҳаллий автомобилларга бевосита рақобатчи бўлиб бормоқда.

Масалан, BYD Seagull нархи 15,5-16 минг доллар, BYD Yuan Up нархи 20-21,5 минг доллар, BYD Chazor нархи эса 20,5-22 минг доллар атрофида шаклланмоқда.

Асосий хулоса: автомобиль нархи ҳамма сегментэларда бир хил ошмаяпти. Пастроқ нарх сегментида ликвидлик юқори, люкс ва айрим электромобиль моделларида эса нарх тебраниши кучлироқ.

Сотувчилар учун: нархни “бозор кўтарилмоқда” деган умумий қарашга эмас, аниқ модел, фойдаланилганлик даражаси ва электромобиль рақобатига қараб белгилаш муҳим.

Харидорлар учун: автомобилни инвестиция воситаси сифатида эмас, фойдаланиш қиймати ва ликвидлик асосида баҳолаш лозим. Кам фойдаланилган айрим маҳаллий автомобиллар салон нархидан арзонроқ шаклланмоқда.

Таҳлил OLX платформасидаги очиқ эълонлар асосида тайёрланди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЕХҲТ IT-кўникмалар ва рақамли маркетинг бўйича ўқитиш орқали Фарғонада хотин-қизларнинг иқтисодий имкониятларини оширди

Фарғона вилоятининг турли ҳудудларидан келган 150 данортиқ хотин-қизлар ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори томонидан IT-Park Uzbekistanбилан ҳамкорликда ташкил этилган IT-кўникмалар варақамли маркетинг бўйича ўқув курсларинимуваффақиятли тамомладилар. Мазкур дастур туфайлииштирокчилар даромадларини ошириш, бизнесниривожлантириш ва онлайн тарзда масофадан турибишлаш учун зарур бўлган амалий рақамли кўникмаларниўзлаштирдилар. 2026-йил 9-июн куни бўлиб ўтган сертификатларнитопшириш маросимида иштирокчилар, тренерлар вамаҳаллий ташкилотлар вакиллари рақамли иқтисодиёткўникмаларини эгаллаш учун ўз вақти ва кучинисарфлаган аёлларнинг ютуқларини эътироф этиш учунйиғилдилар. Маросимда сўзга чиққан ЕХҲТнинг Ўзбекистондагилойиҳалар координатори, элчи Антти Карттунеништирокчиларни эришган ютуқлари билан табриклади вахотин-қизларнинг рақамли кўникмалариниривожлантиришга сармоя киритиш муҳимлигинитаъкидлади. “Бугун биз шунчаки ўқув курси якунланганини эмас, балки бундан анча каттароқ воқеани нишонлаяпмиз. Бизушбу аёлларнинг ўзлари, оилалари ва жамиятлари учуняхшироқ иқтисодий келажак барпо этиш йўлидагиқатъияти, мақсадга интилувчанлиги ва тайёрлигиниолқишлаймиз”, - деди элчи Антти Карттунен. Дастур хотин-қизларнинг, айниқса, чекка туманлар вақишлоқ жойларда истиқомат қилувчи аёлларнингиқтисодий имкониятларини кенгайтириш мақсадидаишлаб чиқилган. Ўқиш давомида иштирокчилар рақамлимаркетинг асослари, бизнесни Интернетда тарғиб қилиш, электрон тижорат воситалари ҳамда иш ва тадбиркорликфаолиятида амалий қўллаш учун зарур бўлган базавийрақамли кўникмаларни ўргандилар. Кўпгина иштирокчилар учун бу тренинг фаолиятларидаянги босқични бошлаб берди. “Дастурда иштирок этишдан олдин мен маданият ватуризм соҳасидаги лойиҳани ривожлантираётган эдим. Тренинг туфайли мен уни интернетда тарғиб қилиш, онлайн аудиторияни яхшироқ тушуниш ва янадажозибали визуал контент яратиш учун амалийвоситалардан фойдаланиш имконига эга бўлдим. Энгмуҳими - эндиликда ўз ғояларимни ҳаётга татбиқ этишучун технологиялардан ижодий ва стратегик ёндашганҳолда, ишонч билан фойдаланмоқдаман”, - дея ўзтаассуротлари билан ўртоқлашди курслар иштирокчисиДилдора Алиева. Ушбу ўқув курслари Оʻзбекистоннинг бошқа ҳудудлариниҳам қамраб олган кенг кўламли ўқитиш ташаббусинингбир қисмидир: бугунги кунга қадар 1000 га яқинхотин-қизлар базавий кўникмаларига эга бўлдилар. Аёлларнинг иқтисодий тенглигини қўллаб-қувватлашЕХҲТнинг Ўзбекистондаги лойиҳалар координаторинингасосий устувор йўналиши бўлиб қолмоқда. Рақамлисаводхонликни ошириш, тадбиркорликни ривожлантиришва замонавий технологиялардан фойдаланишимкониятини яратиш орқали ЕХҲТ хотин-қизларгарақамли технологиялар асрида зарур бўлган амалийкўникмаларни эгаллашда кўмаклашмоқда.

Больше похожих статей