- Advertisement -
Хусусан, Эльёр Холматович Талабоев Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича масъул лавозимга тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти бош инспектори лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, Фурқат Закирович Жалилов Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раиси ўринбосари этиб тайинланди. У тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш департаменти бош инспектори лавозимида фаолият юритган.

