Ўзбекистон ва Покистон туризм соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

8–13 май кунлари Ўзбекистон Туризм қўмитаси томонидан Покистон туризм соҳаси вакиллари делегациясининг мамлакатга ташрифи ташкил этилди.

Ташрифнинг асосий мақсади — Покистондан Ўзбекистонга туристлар оқимини ошириш ва икки давлат туроператорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни йўлга қўйишдан иборат.

8 май куни Wyndham Garden Tashkent меҳмонхонасида B2B форматида бизнес учрашув бўлиб ўтди. Унда Покистоннинг 24 та етакчи туроператори ҳамда Ўзбекистоннинг 50 га яқин туристик компанияси вакиллари иштирок этди.

Томонлар туризм соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди. Музокаралар якунлари бўйича янги туристик пакетлар яратиш ва ҳамкорлик келишувларини имзолаш бўйича келишувларга эришилди.

Ташриф доирасида Покистон делегацияси Ўзбекистоннинг бошқа туристик шаҳарларига ҳам боради. У ерларда маҳаллий туризм соҳаси вакиллари билан учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси муддатидан аввал Қатардаги жаҳон чемпионатига йўлланма олди

Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси (U-17) 2026 йил Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди. Осиё кубогининг...

Больше похожих статей