Ўзбекистон Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилотига қўшилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,780участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон расман Ислом озиқ-овқат хавфсизлиги ташкилотига (IOFS) аъзо бўлди. Тегишли уставни республика қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Абдураҳмонов имзолади.

Ўзбекистон билан бир вақтда Озарбайжон ҳам ташкилотга қўшилди. Озарбайжон томонидан ҳужжатни қишлоқ хўжалиги вазири Межнун Мамедов имзолаган, дея хабар берди “Дунё” АА.

IOFS ташкилотида таъкидланишича, икки давлатнинг аъзо бўлиши ташкилот фаолиятини кенгайтириш, қишлоқ хўжалиги, агросаноат ривожи ва инновацияларни жорий этиш соҳасидаги салоҳиятни кучайтириш учун муҳим қадам бўлади.

Ташкилотга аъзолик мамлакатларга техник ҳамкорлик, сиёсий мулоқот ва озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган минтақавий ташаббусларда иштирок этиш имконини беради.

Шунингдек, ташкилот Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо бошқа давлатларни ҳам IOFSга қўшилиш имкониятини кўриб чиқишга чақириб, қўшма дастурлар, техник ёрдам ва тажриба алмашишнинг афзалликларини таъкидлади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Бухоро вилоятида маст ҳайдовчи 40 нафар боғча тарбияланувчисини автобусда олиб кетган

Бухоро вилоятининг Ромитан туманида ЙПХ ходимлари ичида 40 нафар боғча тарбияланувчиси бўлган автобусни тўхтатди. Текширув давомида ҳайдовчи транспорт воситасини маст...

Больше похожих статей