- Advertisement -
Дунёда энг оммабоп видеоигрлардан бири бўлган Minecraft’нинг Java Edition версиясида ўзбек тилидаги расмий локализация ишга туширилди.
Янги янгиланишга кўра, ўйин интерфейси ва барча тизим хабарлари энди ўзбек тилида ҳам фойдаланувчиларга тақдим этилмоқда. Бу эса маҳаллий ўйинчи аудиторияси учун ўйинни янада тушунарли ва қулай қилади.
Локализация натижасида менюлар, кўрсатмалар, хабарномалар ва ўйин ичидаги асосий матнлар тўлиқ таржима қилинган бўлиб, ўзбек тилида фойдаланиш имконияти кенгайтирилган.

