Жасорат ва матонат намунаси бўлган фахрийларга чуқур эҳтиром изҳор этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийларини зиёрат қилиб, уларни яқинлашиб келаётган байрам билан табриклади.

Мудофаа вазирлиги Марказий ҳарбий клиник госпиталида давлат раҳбари Акмал ота Акрамов, Вера Журавская, Ҳасанбой ота Ҳалматов ва Владимир Алексейков билан самимий суҳбатлашди. Президент уларнинг саломатлиги ва аҳволи билан қизиқиб, ҳаёт йўли, жасорати ва матонатини алоҳида эътироф этди.

– Сизлар тарихнинг тирик гувоҳлари, жасорат ва матонат тимсолисизлар. Сиз каби улуғ инсонлар билан учрашувлар, насиҳатларингиз ва ҳаётий тажрибангиз бизга катта маънавий куч бағишлайди. Халқимиз сизлар билан ҳақли равишда фахрланади. Бугунги тинч ва озод ҳаёт, келажак авлодларнинг бахтли тақдири сизларнинг фидокорона меҳнатингиз ва қаҳрамонлигингиз самарасидир. Ҳаёт йўлингиз ёшлар учун ҳақиқий жасорат ва матонат мактабидир, – деди Президент.

Давлат раҳбарининг жорий йил 16 апрелдаги қарорига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийларига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Уруш қатнашчилари, меҳнат фронти фахрийлари, шунингдек мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбийлар оилалари давлатнинг доимий ғамхўрлигида экани таъкидланди. Уларга моддий ва маънавий кўмак билан бир қаторда, саломатликни мустаҳкамлаш учун республика санаторийларига имтиёзли йўлланмалар ҳам тақдим этилмоқда.

– Ватанпарварлигингиз ва фидокорона меҳнатингиз учун Яратган сизларга узоқ умр ва халқ ҳурматида яшаш бахтини ато этган. Сизларнинг дуоларингиз юртимизга барака ва ишларимизга омад келтирмоқда, – деди давлат раҳбари.

Учрашув давомида фахрийлар тарихий хотирани асраш ва катта авлодга эҳтиром кўрсатиш борасида амалга оширилаётган ишлар учун Президентга миннатдорлик билдирди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Шавкат Мирзиёев Москвага учиб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни амалий ташриф билан Москва шаҳрига жўнаб кетди. Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари...

Больше похожих статей