Шавкат Мирзиёев 8 май куни Тошкентдаги Ғалаба боғини зиёрат қилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,750участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган Ғалаба боғидаги хотира маросимида иштирок этди.

Давлат раҳбари Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлганлар ва мустақиллик йилларида Ватан йўлида жон берган қаҳрамонлар хотирасини ёд этиб, “Матонат мадҳияси” монументи пойига гулчамбар қўйди.

— Халқ бирлиги ва жипслиги — бизнинг энг катта кучимиз ва беқиёс бойлигимиздир, — дея таъкидлади Президент.

Маросим давомида Иккинчи жаҳон уруши йилларида Ўзбекистондан қарийб 2 миллион киши фашизмга қарши жангларда иштирок этгани қайд этилди. Уларнинг 540 мингдан ортиғи ҳалок бўлган, 158 мингдан зиёд киши бедарак йўқолган.

Президент, шунингдек, мамлакат мустақиллиги ва тинчлигини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган 196 нафар ҳарбий хизматчи ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари номи муҳрланган Миллий қаҳрамонлар хиёбонини ҳам зиёрат қилди.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, тарихий хотирани асраш ва замонавий глобал таҳдидлар шароитида миллий бирликни мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Шунингдек, авлодлар ворислиги, аждодлар жасоратига ҳурмат ва Ватан ҳимоясида ҳалок бўлганлар оилаларини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзгидромет Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида сел хавфи ҳақида огоҳлантирди

Ўзгидромет республика тоғли ва тоғ олди ҳудудларида сел ва сел-тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Синоптиклар маълумотига кўра,...

Больше похожих статей