Бир ибратли ҳикоя

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,740участниковПодписаться
- Advertisement -

Яқинда янги уйга кўчиш муносабати билан бир танишим мени уй тўйига таклиф этди. Бу оддий янги уй тўйи эмас, балки ибодат ва зиёфат билан ўтказилган оилавий, осуда уй қутлови эди. Яқиндаги масжид имоми Қуръони Каримдан тегишли сураларни ўқиб, аждодлар руҳини шод этишга чақирди. Дўстлар, қўшнилар, қариндошлар янги уйга бахт, барча иш ва дунёвий ташвишларда омад тиладилар.

Кейинги ҳафта Настя – паспортидаги исми Анастасия – Муқаддас Владимир ибодатхонасидан руҳоний Отахонни чақириб, худди шу уйни православ анъаналарига кўра муқаддас қилди. Оиланинг бирорта аъзоси эътироз билдирмади.

Бу ерда бир нарсани тушунтириш керак: Пўлат, худди мен каби, Самарқандлик. У аввал Совет Армиясида, сўнгра Ўзбекистон Қуролли Кучларида хизмат қилди, ҳозир тадбиркор. Унинг рафиқасиНастя –москвалик, шифокор, ўз вақтида «Пирогов» институтни тамомлаган. Улар 90-йилларда, Пўлат идоралараро квота асосида Россия Ҳарбийакадемиясида таҳсил олаётган пайтида турмушқурганлар.

Геосиёсат ғалаёнлари авж олган, бузилиб-емрилиш нафақат давлат чегараларибўйлаб, балки одамлар қалбида ҳам кечаётган будаврда тинчлик, муҳаббат ва ҳурмат ҳақидагиҳикоялар айниқса ўткир жаранглайди. Сўнггипайтларда биз «турли эътиқод», «турли халқлар» деган тушунчаларни жиддий зиддият сифатидаидрок эта бошладик. Аммо кундалик ҳаёт бустереотипларни кўпинча инкор этиб, оддий бирҳақиқатни эслатади: тинчлик оиладан бошланади.

Руҳоний Отахон кетганидан кейин, зиёфатчоғида, аёллардан бири дастурхон атрофиданасронийларга қараганда мусулмон аёллар кўпроқэканини паст овоз билан айтди. Бу ҳеч кимниажратмади, ҳеч кимни чалғитмади. Аксинча, бунда ниҳоятда умидли бир нарса бор эди: янги уй ўзбағрини нафақат қариндошлар ва қўшниларга, балки тинч ва эзгу қўшничилик имкониятига ҳамочаётгандек туюлди – бу ерда ибодат ҳар хил жаранглаши мумкин, аммо яхши тилакларнингбарчаси барибир барака бўлиб қолади. Кимдировқатдан олдин чўқинди, кимдир жимгина «Омин» деди. Бу ҳаракат дастурхонни иккига бўлибташламади, аксинча уни янада тўлиқ ва иссиқроққилгандек бўлди. Бундай дақиқаларда яққоланглайсан: уйни фақат маросим ва имом ёкируҳоний сўзи муқаддас қилмайди, балки одамларнинг ҳамжиҳатлиги, юракдан чиқаётганэзгу тилаклари ва ўзаро ҳурматнинг ўша камёбсукунати ҳам – бу сукунатда ҳар ким учун жой бор.

Болалар тўртта: икки ўғил ва икки қиз – умуманнамунали фарзандлар. Қизлар Госпитальниймахалласидаги черковда ибодат билан сувгачўмилтирилган – улар православ насронийлариҳисобланади, аммо иккаласи ҳам мусулмонларгатурмушга чиққан.

Ўғиллар эса – ҳақиқий мусулмонлар: Ҳайиткунлари, йилда икки марта, отаси билан биргамасжидга борадилар, ўз муҳитларида қабулқилинганидек, Рамазон ойида муқаддас рўзатутадилар.

Ҳазрат Алишер Навоий васият этганларидек:

«Олам аҳли билингизким, иш эмас душманлиғ,

Ёр ўлунг бир-бирингизгаки, эрур ёрлиғ иш»

Кундалик жаҳон амалиёти кўрсатганидек, динийконфессиялараро адоват – жуда ҳам ёмонҳисобланади.

Танишим оиласида хеч ким бир-бириниўзгартирмоқчи бўлмади. Улар ҳеч қачон қайси дин «тўғрироқ» деб тортишмади. Улар шунчаки яшади: ҳурмат билан, сабр билан, муҳаббат билан. Бунамойиш ҳам эмас эди, хушмуомалалик билан қилинган мурoсa ҳам. Бу – муҳаббат асосидагикелишув эди.

Ҳам мулла, ҳам руҳоний Отахон томониданмуқаддас қилинган бу уй маънавий тенгликрамзигина бўлиб қолмади – бирга яшашмумкинлигининг ҳаётий исботига айланди: ўзэътиқодини сақлаб, бошқасининг эътиқодиниҳурмат қилган ҳолда.

Бу уйда ҳеч қачон адоватга жой бўлмаган. Бууйда тўрт фарзанд вояга етди. Ота-она уларнингбарчасига қотиб қолган ақидавий андозаларни эмас, балки танлов берди. Мана шу – энг қийин ваэнг ҳақиқий эркинлик намоён бўлишидир.

Тинчлик оиладан бошланади. Бундай ҳар биртотув оила – бизнинг келажак билан боғлиқ катта ишонч ва умидларимизнинг таянчидир.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Сурхондарё ва Бухорода наркосавдо каналига чек қўйилди: қарийб 13 кг опий мусодара қилинди

Ўзбекистонда Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари божхона органлари билан ҳамкорликда Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида махсус операция ўтказиб, ноқонуний муомаладан қарийб...

Больше похожих статей