- Advertisement -
Ўзбекистон аҳолиси май ойида Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан кетма-кет уч кунгача дам олиш имконига эга бўлади.
2026 йилда 9 май шанба кунига тўғри келади, шу сабабли байрам дам олиш куни душанба — 11 майга кўчирилади.
Беш кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар учун кетма-кет уч кун — 9, 10 ва 11 май дам олиш кунлари бўлади.
Олти кунлик иш ҳафтаси бўлган фуқаролар учун эса 9 ва 10 май дам олиш кунлари этиб белгиланган.

