Элдор Арипов Марказий Осиё ва Кўрфаз араб давлатлари ўртасидаги ҳамкорликда ижобий динамика мавжудлигини таъкидлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти Саудия Арабистони Подшоҳлиги Кўрфаз тадқиқот маркази билан ҳамкорликда икки минтақанинг етакчи тадқиқот институтлари, дипломатик миссиялари ва экспертлар ҳамжамияти вакилларини бирлаштирган “Марказий Осиё + Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши” (КАДҲК) форматидаги иккинчи таҳлилий марказлар форумини ўтказди.

Форум очилишида сўзга чиққан СМТИ директори Элдор Арипов Марказий Осиё ва Кўрфаз мамлакатлари қисқа вақт ичида шаклланиш босқичини босиб ўтганини ва бугунги кунда барқарор тизимли шериклик даражасига кўтарилаётганини таъкидлади. 2023 йилда ишга туширилган “МО + КАДҲК” формати аста-секин мулоқот майдонидан келишилган ёндашувлар ва амалий ечимларни ишлаб чиқиш учун стратегик платформага айланмоқда.

Э.Арипов бу кўп жиҳатдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёнинг очиқлигини мустаҳкамлаш, ўзаро боғлиқликни ривожлантириш ва минтақалараро ҳамкорликнинг барқарор тизимини шакллантиришга қаратилган изчил ташқи сиёсати туфайли амалга ошганини қайд этди.

Чиқиш давомида жорий халқаро вазиятга, жумладан Яқин Шарқ ва Эрон атрофидаги воқеалар ривожига алоҳида эътибор қаратилди. Бугунги кунда нафақат Кўрфаз мамлакатлари, балки Марказий Осиё давлатлари ҳам дуч келаётган муаммолар таҳлил қилинди.

Э.Арипов нутқида транспорт-коммуникация алоқалари мавзуси алоҳида ўрин эгаллади. Денгиз коммуникацияларига чиқиш имкониятига эга бўлмаган Марказий Осиё мамлакатлари учун барқарор ва башорат қилинадиган логистика йўлларидан фойдаланиш иқтисодий хавфсизликнинг асосий омилларидан бирига айланмоқда. Анъанавий транзит йўналишлари фаолиятидаги ҳар қандай ўзгаришлар ташиш нархлари, етказиб бериш муддатлари ва миллий иқтисодиётларнинг рақобатбардошлигига таъсир кўрсатиши таъкидланди.

Шу муносабат билан транспорт йўлакларининг диверсификацияланган тизимини шакллантириш ташқи зарбаларга нисбатан заифликни камайтириш ва ташқи иқтисодий алоқалар барқарорлигини таъминлаш имконини берувчи стратегик вазифа сифатида қаралмоқда. Муqобил йўналишларнинг ривожланиши ва ҳудудлар ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг кучайиши янги геоиқтисодий воқеликнинг муҳим қисмига айланмоқда.

Мавжуд вазиятнинг иқтисодий жиҳатларига ҳам катта эътибор қаратилди. СМТИ директори глобал миқёсда давом этаётган беқарорлик энергетика бозорлари динамикаси, инфляция жараёнлари ва умумий иқтисодий ўсиш суръатларига таъсир кўрсатаётганини таъкидлади. “Марказий Осиё мамлакатларининг сақланиб қолаётган макроиқтисодий барқарорлигига қарамай, ташқи омиллар ички бозорларга босим ўтказишда давом этмоқда, бу эса қўшимча мослашиш механизмларини ишлаб чиқишни талаб қилади”, — деди у.

Э.Арипов глобал жараёнлар жаҳон тизимининг чуқур трансформациясини акс эттираётганини қайд этиб, давлатларнинг мослашувчанлиги, диверсификация қилиш қобилияти ва юқори ноаниқлик шароитига тез мослаша олиш салоҳияти тобора муҳим аҳамият касб этаётганини таъкидлади.

Халқаро муҳитнинг мураккаблашуви минтақалар ўртасидаги ўзаро боғлиқликни кучайтириб, барқарор ҳамкорлик аҳамиятини оширмоқда. Бундай шароитда Марказий Осиё турли иқтисодий ва геосиёсий жараёнлар кесишмасида қолмоқда, бу эса узоқ муддатли барқарорликка қаратилган мувозанатли ва прагматик сиёсатни талаб этади.

“Гап ташқи турбулентлик шароитида самарали фаолият юрита оладиган иқтисодий ва транспорт алоқаларининг янада мослашувчан ва диверсификацияланган тизимини шакллантириш ҳақида бормоқда”, — деди СМТИ директори.

Замонавий шароитда давлатларнинг стратегик автономиясини мустаҳкамлаш ҳамкорликни чеклаш орқали эмас, балки шерикликни кенгайтириш, ташқи иқтисодий алоқаларни диверсификация қилиш ва ички барқарорликни ошириш орқали амалга оширилиши лозимлиги алоҳида таъкидланди.

Шу муносабат билан Э.Арипов Марказий Осиё ва Кўрфаз мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик ижобий динамикага эга эканини қайд этди. Маълумотларга кўра, КАДҲК давлатларининг минтақа иқтисодиётига жалб этган инвестициялари ҳажми 20 миллиард доллардан ошган, ўзаро савдо ҳажми эса қарийб 5 миллиард долларга етган.

Ҳамкорликни янада ривожлантириш учун узоқ муддатли мувофиқлаштириш механизмларини шакллантириш ва келишилган ечимларни ишлаб чиқишни назарда тутувчи институционаллашган моделга ўтиш зарурлиги таъкидланди.

Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон Президентининг минтақалараро алоқаларни тизимли ривожлантиришга қаратилган Дўстлик, ўзаро боғлиқлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги кўп томонлама битимни ишлаб чиқиш ташаббуси алоҳида қайд этилди.

Э.Арипов товар айирбошлашни кенгайтириш, саноат кооперациясини чуқурлаштириш ва ўзаро савдо сифатини оширишга қаратилган барқарор иқтисодий архитектурани шакллантиришга устувор эътибор қаратишни таклиф қилди. Шунингдек, саноат, инфратузилма, агросаноат мажмуаси ва рақамли иқтисодиёт соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш орқали инвестициявий ҳамкорликни диверсификация қилиш зарурлигига урғу берилди.

СМТИ директори таҳлилий марказлар ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади. “Экспертлар ўртасидаги мулоқотни кенгайтириш, қўшма тадқиқотлар тайёрлаш ва баҳоларни мунтазам алмашиш — келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш ва ишончни мустаҳкамлашнинг зарур шартидир”, — дея хулоса қилди у.

Умуман олганда, “МО + КАДҲК” таҳлилий марказларининг иккинчи форуми Марказий Осиё ва Кўрфаз мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилаётганини кўрсатди. Глобал ўзгаришлар фонида нафақат ташқи таъсирларга мослашиш, балки узоқ муддатли ривожланиш кун тартибини биргаликда шакллантиришга қаратилган барқарор ҳамкорлик платформаси шаклланмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Эскроу тизими нима ва у қандай ишлайди?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда уй-жой қурилиши ҳажми сезиларли даражада ошди. Бу эса қурилиш бозори иштирокчилари — девелоперлар ва харидорлар ўртасидаги...

Больше похожих статей