Ўзбекистонда Президент Администрацияси иштирокида маданият соҳаси бўйича очиқ мулоқотлар ўтказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

Президент Администрацияси вакиллари, маданият вазири Озодбек Назарбеков, шунингдек тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот ва учрашувлар 2026 йил 20–25 апрель кунлари алоҳида тасдиқланган жадвал асосида ташкил этилади.

Мулоқотлар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича ўтказилади:

⏺Кино ва анимация;
⏺Академик ва анъанавий ижрочилик, эстрада ва рақс;
⏺Адабий ижод;
⏺Композиторлар ва бастакорлар;
⏺Театр ва цирк;
⏺Халқ ижоди ва номоддий маданий мерос, аския, юмор ва стендап;
⏺Блогерлар, инфлюенсерлар, вайнерлар;
⏺Моддий маданий мерос, археология ва музейлар;
⏺Тасвирий ва амалий санъат, шунингдек ҳунармандчилик;
⏺Маданият ва санъат соҳасида таълим;
⏺Болалар контенти.

Очиқ мулоқотлар давомида:

⏺соҳадаги мавжуд муаммолар очиқ муҳокама қилинади;
⏺амалий таклиф ва ташаббуслар қабул қилинади;
⏺маданият ва санъатни ривожлантиришга қаратилган янги ғоялар кўриб чиқилади.

Энг долзарб ва амалий аҳамиятга эга таклифлар муаллифлари давлат раҳбари иштирокида ўтказиладиган йиғилишга таклиф этилади.

Барча фуқаролар, ижодкорлар, соҳа мутахассислари, тадбиркорлар ва ташаббускор ёшларни мазкур очиқ мулоқотларда фаол иштирок этишга, ўз таклиф ва ғоялари билан чиқишга чақирамиз.

Ҳар бир таклифингиз маданият соҳасидаги ислоҳотларга хизмат қилади! Фаол бўлинг, ташаббус кўрсатинг ва ўз ҳиссангизни қўшинг! Бу шунчаки учрашув эмас — бу ҳақиқий имконият!

❗️Жойлар сони чекланганлиги сабабли олдиндан рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Қуйидаги бот орқали рўйхатдан ўтинг: @mv_ochiqmuloqot_bot

Бот орқали рўйхатдан ўтган фуқаролар учун учрашувлар қуйидаги жадвал асосида ўтказилади: https://gov.uz/oz/madaniyat/news/view/155255

Эслатма: бот орқали рўйхатдан ўтмаган фуқаролар учрашувларга қўйилмайди, илтимос, албатта рўйхатдан ўтинг.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тарихий ютуқ: Ўзбекистон хоккей терма жамоаси жаҳон чемпионатининг А гуруҳига чиқди

Ўзбекистон хоккей бўйича терма жамоаси жаҳон чемпионатининг учинчи дивизиони В гуруҳида биринчи ўринни эгаллаб, А гуруҳига йўлланмани қўлга киритди....

Больше похожих статей