Самарқанд наркохавфларга қарши кураш бўйича халқаро форумга мезбонлик қилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,720участниковПодписаться
- Advertisement -

20–21 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида трансмиллий наркобизнесга қарши кураш ва жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлашга бағишланган халқаро форум бўлиб ўтади.

Тадбир ташкилотчиси сифатида БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси иштирок этмоқда. Форумда қарийб 50 та давлат делегациялари, шунингдек БМТ, Интерпол, Европа Иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги ва Жаҳон божхона ташкилоти каби нуфузли халқаро тузилмалар вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

Форум доирасида гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ долзарб таҳдидлар муҳокама қилиниб, ушбу соҳада халқаро ҳамкорликни кучайтириш бўйича қўшма чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши режалаштирилган.

Шунингдек, асосий тадбир билан бир вақтда ёшлар саммити ҳам ўтказилади. У ёшларни наркохавфларга қарши курашга жалб этиш ва барқарор антинаркотик маданиятни шакллантиришга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон терма жамоаси таэквондо бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида икки олтин медални қўлга киритди

Олимпия шаҳарчасида таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якунланди. Мусобақанинг сўнгги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун айниқса муваффақиятли...

Больше похожих статей