Ўзбекистон мустақиллигининг 35-йиллигини нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
9,000участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан давлат мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлашга қаратилган қарор қабул қилинди. Ҳужжатда миллий суверенитет ва мустақиллик мамлакат тараққиётининг асосий омили сифатида эътироф этилган.

Қарорга кўра, “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” ғояси асосида республика бўйлаб кенг кўламли байрам тадбирлари ўтказилади. Шу мақсадда Республика комиссияси тузилиб, барча ҳудудларда маънавий-маърифий дастурлар, фестиваллар ва ижтимоий лойиҳалар амалга оширилади.

Шунингдек, “Мустақиллик тўйи” фестивали, халқаро конференциялар, ҳужжатли фильмлар, ижтимоий тармоқларда тарғибот акциялари ташкил этилади. “Ватан фидойилари” монументини яратиш, эсдалик тангалар зарб этиш ва янги объектларга мустақиллик номи бериш ҳам режалаштирилган.

Қарор ижросини назорат қилиш Бош вазир зиммасига юклатилди. Ушбу чора-тадбирлар мамлакат нуфузини ошириш, халқ фаровонлигини юксалтириш ва Янги Ўзбекистон тараққиётини янада жадаллаштиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистон яна бир бор Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиби бўлди

Ўзбекистон эркаклар асосий миллий жамоаси Самарқандда ўтаётган Бутунжаҳон шахмат Олимпиадасининг 11-турида Украина устидан 2,5:1,5 ҳисобида ғалаба қозонди. Мусобақанинг ҳал қилувчи...

Больше похожих статей