Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари кичик сержант Саломов Илҳом ва III-даражали сержант Авлаев Турдимурод жорий йилнинг 16–18-март кунлари АҚШнинг Миссисипи штати “Camp Shelby” ҳарбий-ўқув базасида бўлиб ўтган “Энг илғор жангчи–2026” мусобақасида иштирок этишди.
Халқаро ҳарбий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва махсус бўлинмаларда хизмат қилиш нуфузини ошириш мақсадида ташкил этилган мусобақада ҳарбий хизматчиларимиз АҚШ Миллий гвардиясининг Махсус бўлинмалари ҳарбий хизматчилари билан куч синашишди.
13 та шарт — бири биридан мураккаб
Мусобақа давомида ҳарбий хизматчиларимиз қуйидаги 13 та шартни муваффақиятли бажаришди:
— 8 та машқни ўз ичига олган Фитнес тест;
— жисмоний ва руҳий зўриқишларни ечишга қаратилган мажмуавий тўсиқлар йўлагидан ўтиш;
— тунда 15 километр масофага ориентирлаш;
— 20 килограмм юк билан 20 километр масофага марш югуриш;
— жанговар ва умумий тайёрgarлик бўйича тест синовлари;
— ҳарбий ҳамкорлик мавзусида 500 сўздан кам бўлмаган инشо ёзиш;
— артиллерия оловини бошқариш;
— НАТО намунасидаги ўқотар қуролларни нотўлиқ қисмларга ёйиш, йиғиш ва жанговар ҳолатга келтириш;
— турли усул ва шароитларда ўқ отиш;
— тиббий тайёрgarлик;
— номаълум ҳудудга вертолёт авиациясини чақириш ва арқон ёрдамида тушиш;
— кутилмаган (сюрприз) машқлар.
Рекорд натижалар
Ҳарбий хизматчиларимиз бир қатор шартларда мусобақа рекордларини янгилади.
Жамоавий баҳсда — 20 килограмм юк билан 20 километр масофага марш югуриш шарти 1 соат 48 дақиқа ичида бажарилди.
Якка тартибдаги баҳсларда эса III-даражали сержант Авлаев Турдимурод мажмуавий тўсиқлар йўлагини 10 дақиқа 34 сониёда босиб ўтди. Кичик сержант Саломов Илҳом тунда 15 километр масофага ориентирлаш шартини 59 дақиқада бажаришга муяссар бўлди.
Анъанавий ғалаба
Бу дастлабки ютуқ эмас, албатта. Ўзбекистонлик ҳарбий хизматчилар мазкур мусобақада 2019 йилдан бери мувaffақиятли қатнашиб, ҳар сафар иштирокчилардан мутлақ устунлик билан ғолибликни қўлга киритиб келади.
Якунда ҳарбий хизматчиларимиз мусобақанинг махсус соврини билан тақдирланишди.
Тантанали кутиб олиш
Маълумотга кўра, 22-март куни ғолиблар пойтахтимиздаги Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинади.
Мудофаа вазирлиги Axborot ва оммавий коммуникациялар департаменти

