Ўзбекистон World Happiness Report глобал рейтингида 147 мамлакат орасида 53-ўринни эгаллади. Мамлакатдаги бахт даражаси 10 баллдан 6,283 балл деб баҳоланди.
Республиканинг позицияси ўтган йилга нисбатан ўзгармади. Индекс тузилишида аҳоли жон бошига ЯИМ, ижтимоий қўллаб-қувватлаш даражаси, кутилаётган умр кўриш давомийлиги, фуқаролик эркинликлари даражаси, бандлик кафолатлари, коррупцияни идрок этиш, шунингдек аҳоли сўровлари натижалари каби асосий ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар ҳисобга олинди.
Марказий Осиё мамлакатлари орасида энг юқори позицияни Қозоғистон эгаллади — 33-ўрин. Қирғизистон 66-қаторда, Тожикистон эса 88-қаторда жойлашди. Туркманистон рейтингда қатнашмаган.
Дунёнинг энг бахтли мамлакати сифатида яна Финляндия тан олинди, охирги ўринни эса Афғонистон эгаллади.

