Ўзбекистонда Рамазон ҳайитини нишонлаш санаси расман белгиланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,630участниковПодписаться
- Advertisement -

Шавкат Мирзиёев муқаддас Рамазон ойини муносиб ўтказиш ва Рамазон ҳайитини кенг нишонлаш тўғрисида қарор имзолади.

Ҳужжатда таъкидланишича, амалга оширилаётган чора-тадбирлар доирасида жойларда ҳокимликлар ва жамоатчилик иштирокида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш, ифторликлар ва хайрия тадбирларини ташкил этиш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу ташаббуслар аҳоли турмуш даражасини ошириш, жамиятда тинчлик, ўзаро ҳурмат ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Қарорга кўра, 2026 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 20 март (жума) кунига тўғри келади ва бутун мамлакат бўйлаб кенг нишонланади.

Ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият органларига Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Дин ишлари бўйича қўмита, Маҳалла уюшмаси ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда байрам тадбирларини миллий анъаналар руҳида ўтказиш топширилди. Хусусан, хайрия ва маданий-маърифий тадбирларга алоҳида эътибор қаратилади, шунингдек уларни Наврўз байрами билан уйғун ҳолда ташкил этиш назарда тутилган.

Бундан ташқари, Туризм қўмитасига транспорт хизматлари билан биргаликда фуқароларнинг байрам кунларида муқаддас зиёратгоҳлар ва тарихий қадамжоларни зиёрат қилиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш вазифаси юклатилди.

Оммавий ахборот воситаларига Рамазон ҳайитига бағишланган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилди.

Қарор ижроси устидан назорат Абдулла Арипов ва Президент маслаҳатчиси Сардор Умурзаков зиммасига юклатилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Самарқандаги Имом Мотуридий мажмуаси қайта қурилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташрифининг иккинчи куни Имом Мотуридий ёдгорлик мажмуасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Маълум қилинишича, Чокардиза...

Больше похожих статей