Тошкентда автобус бекатларидаги барча дўконлар кўчирилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,580участниковПодписаться
- Advertisement -

Тошкент шаҳрида жамоат транспорти бекатларида жойлашган барча савдо дўконлари босқичма-босқич кўчирилади. Энди бекатлар ҳудудида дўконлар фаолият юритмайди.

Пойтахт маъмуриятининг маълум қилишича, жамоат транспорти йўналишларидаги бекатлар ўрнида халқ тилида “тижорат дўконлари” деб аталадиган жами 110 та савдо объекти мавжудлиги аниқланган. Уларнинг 61 таси бекат мажмуаси ҳудудига эгалик қилиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни тақдим эта олмаган.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолатлар юзасидан ҳуқуқий баҳо берилиб, қонунчиликка мувофиқ чоралар кўрилади.

Шунингдек, шаҳар маъмурияти қарорига асосан барча автобус бекатлари янгиланади. Рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлган тадбиркорлар учун эса савдо нуқталарини бошқа ҳудудга кўчириш орқали компенсация бериш механизми ишлаб чиқилган.

Маъмурият вакиллари таъкидлашича, мазкур чоралар жамоат транспорти ҳаракати хавфсизлиги ва йўловчилар учун қулай шароит яратиш мақсадида амалга оширилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

4-мартдан газга вақтинча чеклов жорий этилади

Республика ҳудудларига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши натижасида табиий газга бўлган талаб кескин ошди. Шу сабабли магистрал...

Больше похожих статей