Қатарда ЙТҲда ҳалок бўлган 11 ёшли Ўзбекистон фуқароси дафн этилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,710участниковПодписаться
- Advertisement -

Яқин Шарқдаги мавжуд вазият шароитида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган 11 ёшли Ўзбекистон фуқароси Қатарда дафн этилди.

Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида туғилган бола Қатарда бўлиб турган вақтида транспорт воситаси бошқарувини йўқотиш оқибатида содир бўлган ЙТҲда оғир бош жароҳати олган. Шифокорлар томонидан кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан, унинг ҳаётини сақлаб қолишнинг иложи бўлмаган.

Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси дипломатлари тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда барча ташкилий ва ҳуқуқий масалаларни тезкор тарзда ҳал қилди.

Марҳумнинг оиласига ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатилди. Дафн маросими билан боғлиқ масалалар яқинлари билан яқин ҳамкорликда ҳал этилди.

Ҳудуддаги вазият, шунингдек амал қилаётган транспорт ва логистика чекловлари инобатга олиниб, оила розилиги асосида бола Қатарда миллий ва диний анъаналарга мувофиқ равишда ерга қўйилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Талабгорлар турнири: Синдаров Накамура билан дуранг ўйнаб, ғалабага яқинлашди

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавохир Синдаров ФИДЕ талабгорлар турнирининг 12-турида америкалик Хикару Накамура билан дуранг қайд этди. Мусобақа Кипрда бўлиб ўтмоқда. Ушбу...

Больше похожих статей