Январда 22 мингдан ортиқ енгил авто ишлаб чиқарилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,930участниковПодписаться
- Advertisement -

2026 йил январь ойида Ўзбекистонда жами 22 099 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,5 минг донага кўп.

Ишлаб чиқарилган автомобиллар русумлар кесимида қуйидагича тақсимланган:

— Cobalt – 6 993 дона;
— Damas – 3 628 дона;
— KIA – 2 298 дона;
— Onix – 1 974 дона;
— Tracker – 1 900 дона;
— BYD – 1 352 дона;
— Haval – 1 135 дона;
— Chery – 757 дона;
— Махсус енгил автомобиллар – 2 062 дона.

Мутахассислар фикрича, ички бозорда талабнинг ортиши ва ишлаб чиқариш қувватларининг кенгайиши соҳа ўсишига туртки бермоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида беришга рухсат берилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда болага отасининг исмини фамилия сифатида бериш имкониятини жорий этиш таклиф этилмоқда. Тегишли қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланган. Унга кўра,...

Больше похожих статей