Рамазон ойининг 5-кунида 5 та қудуқдан саноат миқёсида газ олинди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,820участниковПодписаться
- Advertisement -

Рамазон ойининг бешинчи кунида энергетика соҳасида қатор муҳим натижалар қайд этилди. “Ўзбекнефтгаз” тизимига қарашли 5 та қудуқдан саноат миқёсида табиий газ оқими олинди.

Маълум қилинишича, Қорақалпоғистон ҳудудида янги, юқори босимли кон аниқланган. Қашқадарё вилоятида 3 та, Бухоро вилоятида эса 1 та қудуқдан газ оқими олинган. Айни пайтда қудуқларда табиий газнинг дебити ва кимёвий таркибини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, мавжуд қудуқларни қайта таъмирлаш ишлари ҳам ижобий натижа бермоқда. Устюрт ҳудудида жойлашган, аввал ўз вазифасини бажариб бўлган Шимолий Бердақ конининг 7-сонли қудуғи капитал таъмирдан чиқарилиб, ундан ҳам саноат миқёсида газ оқими олинди.

Мутахассислар мазкур натижаларни ички бозорни барқарор энергия манбалари билан таъминлаш, шунингдек, газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоламоқда. Қудуқлар фаолияти юзасидан қўшимча маълумотлар тақдим этилиши режалаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда шаҳарсозлик ва уй-жой қурилишини ривожлантириш бўйича янги чора-тадбирлар таклиф этилди

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев урбанизация, шаҳарсозлик ва уй-жой қурилиши соҳасидаги ислоҳотлар самарадорлигини оширишга бағишланган тақдимот билан танишди. Муҳокама давомида мамлакат...

Больше похожих статей