Самарқандда қум-шағал ноқонуний қазиб олинаётгани аниқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

Самарқанд вилояти Экология ва иқлим ўзгариши бош бошқармаси ҳамда Тойлоқ тумани ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган навбатдаги рейд тадбири давомида қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолати фош этилди.

Маълум қилинишича, рейд давомида Тойлоқ тумани “Гўлба” МФЙда яшовчи фуқаро Ф.Ж. томонидан туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Дарғом” каналидан “Volvo” русумли экскаватор ва “KamAZ” юк машинаси орқали қум-шағал аралашмаси ноқонуний равишда қазиб олинаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан жарима қўлланилган. Шунингдек, табиий объектларга етказилган зарар 158 миллион 100 минг сўм миқдорида ҳисоблаб чиқилган.

Қоидабузарликда фойдаланилган транспорт воситалари эса вақтинча жарима майдонига жойлаштирилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Тошкентда чанғ бўронлари кузатилиши мумкин

29 июнь куни Тошкент шаҳрида қисқа муддатли чанғ бўронлари кузатилиши мумкинлиги ҳақида махсус комиссия огоҳлантирди. Жаҳон метеорология ташкилоти ва «Ўзгидромет»...

Больше похожих статей