М. Абдусаломов Конституциявий суднинг судьяси этиб 10 йилга сайланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,730участниковПодписаться
- Advertisement -

Олий Мажлис Сенатининг 13-ялпи мажлисида М.Э. Абдусаломовни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси этиб сайлаш масаласи кўриб чиқилди.

Сенатнинг тегишли қарорига мувофиқ, Абдусаломов Мирзо-Улуғбек Элчиевич Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси лавозимига ўн йил муддатга сайланди.

Қарор Сенат ялпи мажлиси доирасида қабул қилиниб, номзоднинг ушбу лавозимда фаолият юритиши белгиланган тартибда тасдиқланди.

1 КОММЕНТАРИЙ

  1. Бой тажриба ва юксак масъулият

    Олий Мажлис Сенатининг бугун бўлиб ўтган ялпи мажлисида Конституциявий суд таркибига ўзгартириш киритишга оид масала кўриб чиқилди. Овоз бериш якунларига кўра, Абдусаломов Мирзо-Улуғбек Элчиевич ўн йиллик муддатга Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг судьяси лавозимига сайланди.

    Қайд этиш жоизки, М.Абдусаломов улкан ҳаётий ва касбий тажрибага эга бўлган таниқли ҳуқуқшунос-олим, давлат ва жамоат арбобидир. Устоз қарийб 50 йиллик умрини ўзбек юриспруденсиясини такомиллаштириш, суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш орқали халқимиз учун ишончли, мустақил ва одил судлов тизимини яратишга бағишлади. Айниқса, мустақиллигимизнинг илк йилларидан бугунги кунга қадар Олий хўжалик суди, Конституциявий суд ва Марказий сайлов комиссияси раиси каби ғоят масъулиятли вазифаларни шараф билан зиммасига олган.

    Ҳуқуқшунос-олим сифатида узоқ йиллар чуқур илмий тадқиқотлар олиб борди, юридик фанлар номзоди даражасига эришди. Қолаверса, салоҳиятли, ҳалол, виждонли ёш кадрларни тарбиялаш йўлида фидойилик билан хизмат қилди. Халқимиз орасида қозонган юксак обрў-эътибори сабаб у киши “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган юрист” унвони, “Меҳнат шуҳрати” ҳамда “Дўстлик” орденлари билан мукофотланган.

    Конституциявий суд давлатчилигимиз тақдирида муҳим ўрин тутадиган, муҳим демократик орган ҳисобланади. Шу маънода, бу лавозимга Мирзо-Улуғбек Абдусаломов каби бой тажрибага эга, узоқни кўра биладиган, доно инсоннинг сайланиши ҳар жиҳатдан оқилона қарор ҳисобланади.
    Ишонамизки, устоз ушбу шарафли вазифани узоқ йиллар муносиб адо этади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЖССТ раҳбари Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши кураш етакчиси сифатида эътироф этди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус Ўзбекистон Республикасининг Биринчи хоними Зироат Мирзиёевани болалар саратонига қарши курашда етакчи...

Больше похожих статей