Ўзбекистон амалий санъат ва ҳунармандчилик тарихи давлат музейида Халқаро заргарлар куни муносабати билан «Маржон оҳанглари» номли заргарлик санъати кўргазмаси ўз ишини бошлади.
Кўргазмада музей фондига оид Бухоро ва Самарқанд зарарлик мактабларига хос анъанавий услублар, қимматбаҳо тошлар билан безатилган миллий тақинчоқлар ҳамда миллий либосларга мос безак буюмлари намойиш этилмоқда. Тадбир ёшлар ва хорижий сайёҳлар орасида катта қизиқиш уйғотмоқда.



Мазкур кўргазманинг мақсади миллий заргарлик санъатини тарғиб этиш, ҳунармандчилик анъаналарини асраш ва ёш авлодга етказишдан иборат.
Кўргазма 2026-йил 10-февралгача давом этади музей матбуот хизмати томонидан хабар қилинди.

