5.7 C
Узбекистан
Воскресенье, 1 февраля, 2026

1 февралдан ҳажга бориш тартиби ўзгарди: ягона портал, электрон навбат ва очиқ назорат бўлади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,350участниковПодписаться
- Advertisement -

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 январдаги №27-сонли қарорига мувофиқ Ҳаж ва Умра зиёратларини ташкил этиш тизими тўлиқ рақамлаштирилмоқда. Янги тартиб фуқаролар учун очиқлик, адолат ва қулайликни таъминлашга қаратилган бўлиб, зиёратчиларни рўйхатга олиш ва саралаш жараёнларини инсон омилидан холи қилишни кўзда тутади.

Электрон навбат — ягона ва шаффоф тизим

2026 йил 1 февралдан бошлаб Ҳаж зиёратига бориш истагида бўлган фуқаролар haj-umra.gov.uz  «Ҳаж ва Умра ягона портали» орқали навбатга ёзилади. Шу билан бирга, йиллар давомида амалда бўлиб келган “қўлда ёзилган дафтарлар”, маҳаллалардаги “ички навбатлар” ўз кучини йўқотади.

Порталда рўйхатдан ўтиш вақти сониясигача аниқ қайд этилади. Ариза берган фуқарога шахсий навбат рақами СМС орқали юборилади ва ҳар бир зиёратчи ўз навбатининг ҳолатини онлайн тарзда кузатиб бориш имкониятига эга бўлади.

Автоматик текширув
Тизим фуқаронинг илгари Ҳаж зиёратида бўлган-бўлмаганини, шунингдек, ёш мезонларини белгиланган қоидалар асосида автоматик тарзда текширади.

Тиббий филтр
Навбати етган номзодлар давлат томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилади. Фақатгина саломатлиги Ҳаж сафаридаги жисмоний юкламаларга мос келадиган фуқаролар кейинги босқичга ўтади.

Жамоатчилик назорати
Маҳаллалардаги Жамоатчилик кенгашлари порталда шаклланган рўйхат асосида номзодлар билан манзилли иш олиб боради. Улар фуқароларнинг ижтимоий ҳолати ва ҳақиқий эҳтиёжини ўрганиб, шаффофликни таъминлайди.

Манзил ўзгарса ҳам навбат сақланади

Янги тизимнинг энг муҳим янгиликларидан бири — фуқаро бошқа туман ёки вилоятга кўчиб ўтган тақдирда ҳам унинг навбати сақланиб қолиши. Навбат фуқаронинг шахсий идентификация рақами — ПИНФЛга боғланади ва янги яшаш манзили бўйича порталда автоматик равишда кўчирилади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Aviator савдо маркази: ёнғинда 3 ёшли бола ҳалок бўлди

Тошкентдаги Aviator савдо ва кўнгилочар марказида катта ёнғин содир бўлиб, 3 ёшли бола ҳалок бўлди (2023-йил туғилган). Бу ҳақда...

Больше похожих статей

×