“Опен бюджет”нинг 10-мавсуми 1 февралдан бошланмоқдa

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,840участниковПодписаться
- Advertisement -

1 февралдан “Ташаббускор халқ учун — янги имкониятлар мавсуми” шиори остида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг 2026 йилги илк мавсуми старт олади. Ушбу мавсум лойиҳа жорий этилганидан буён ўтказилаётган 10-юбилей мавсум сифатида алоҳида аҳамиятга эга.

“Ташаббусли бюджет” фуқароларнинг жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда бевосита иштирок этиши, маҳалла ва ҳудудларни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни амалга ошириш имконини бериб келмоқда. Йилдан-йилга лойиҳа доирасида билдирилаётган таклифлар сони ортиб, жамоатчилик фаоллиги сезиларли даражада ошмоқда.

2026 йилги мавсум қуйидаги босқичларда ўтказилади:
1–20 февраль — лойиҳаларни киритиш;
21 февраль – 7 март — лойиҳаларни саралаш;
8–10 март — тарғибот босқичи;
11–20 март — овоз бериш;
21–31 март — қўшимча ғолибларни аниқлаш.

Овоз бериш якунларига кўра, энг кўп қўллаб-қувватланган ташаббуслар ғолиб деб топилади. Ғолиб лойиҳалар эса 21 март — Наврўз байрами куни расман эълон қилиниши белгиланган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

ЖЧ-2026: Марокаш Канадани йирик ҳисобда мағлуб этди ва чорак финалчисига айланди

Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида Марокаш терма жамоаси Канада устидан ишончли ғалабага эришиб, мусобақанинг чорак финалига йўл олган биринчи...

Больше похожих статей