Ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 2026/2027 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,800участниковПодписаться
- Advertisement -

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг 2026/2027 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди.

Маълумотларга кўра, тасдиқланган квоталар ижод мактаблари ҳамда ихтисослаштирилган мактаблар кесимида шакллантирилган бўлиб, улар билан агентликнинг расмий манбалари орқали танишиш мумкин.

Шу билан бирга, ўқув йили якунига қадар агентлик тизимида янги ташкил этиладиган мактаблар, шунингдек Президент мактаблари, ижод ва ихтисослаштирилган таълим муассасаларида пайдо бўладиган бўш ўринлар бўйича қўшимча қабул квоталари алоҳида тартибда тасдиқланиши қайд этилди. Зарур ҳолларда амалдаги қабул квоталарига ўзгартиш киритилиши ҳам мумкин.

Маълум қилинишича, 2026/2027 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули жорий йилнинг май–июнь ойларида амалга оширилиши режалаштирилмоқда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

2023 йилдан буён қидирувда бўлган фуқаро АҚШдан Ўзбекистонга депортация қилинди

АҚШдан Ўзбекистонга 2023 йилдан буён халқаро қидирувда бўлган 37 ёшли фуқаро депортация қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги...

Больше похожих статей