Ўзбекистон бўйлаб ягона фавқулодда рақам — 112 ишга туширилди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,620участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ягона фавқулодда чақирув рақами — 112 тўлиқ ишга туширилди. Ушбу рақам орқали фуқаролар Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда газ хизматига мурожаат қилишлари мумкин.

Маълум қилинишича, тизимнинг республика бўйлаб ишга туширилгани ҳақида Рақамли технологиялар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шерзод Ахматов Pressuzb телеканалига берган интервьюсида маълум қилган.

112 рақамига қўнғироқ қилиш мутлақо бепул бўлиб, ҳатто SIM-картасиз ҳолатда ҳам қўнғироқ қилиш имкони мавжуд. Чақирувлар 24 соат давомида қабул қилинади, операторлар эса мурожаат мазмунига кўра тегишли идорага йўналтиради.

Ягона фавқулодда рақам жорий этилиши аҳолига тезкор ёрдам кўрсатиш тизимини янада самарали қилишга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзгарувчан булутли об-ҳаво ва айрим жойларда ёмғир: 15 март учун об-ҳаво прогнози

15 март куни Ўзбекистонда ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади. Айрим ҳудудларда ёмғир ва туман бўлиши мумкин, деб хабар берди Ўзгидромет...

Больше похожих статей