-1.7 C
Узбекистан
Понедельник, 19 января, 2026

“Sea Breeze Uzbekistan” туристик мажмуаси лойиҳаси бўйича жамоатчилик эшитуви 23 январь куни соат 10:00 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги биносида ўтказилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,330участниковПодписаться
- Advertisement -

2026-йил 23 январь куни соат 10:00 да Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани ҳокимлиги биносида “Sea Breeze Uzbekistan” туристик мажмуаси қурилиши лойиҳаси бўйича атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш юзасидан жамоатчилик эшитуви бўлиб ўтади. Тадбир Ғазалкент шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 14-уй манзилида ташкил этилади.

Давлат экологик экспертиза марказининг маълум қилинишича, лойиҳа Бўстонлиқ туманининг Чорвоқ сув омбори шарқий қирғоғи ҳудудида жойлашган бўлиб, замонавий туристик инфратузилмани барпо этишни назарда тутади. Мажмуа ҳудудида дам олиш ва сервис объектларини ривожлантириш орқали туризм салоҳиятини ошириш режалаштирилган.

Жамоатчилик эшитувлари доирасида ҳудудни режалаштириш ва қурилиш ечимлари, атмосфера ҳавоси, сув ва тупроққа бўлиши мумкин бўлган таъсирлар, чиқиндиларни бошқариш масалалари муҳокама қилинади. Шунингдек, яшил ҳудудлар ва сув объектларини муҳофаза қилиш, экологик хавфсизлик чоралари ҳамда доимий экологик мониторинг масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Қайд этилишича, лойиҳа ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги экологик қонунчилиги талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Жамоатчилик эшитуви жараёнида фуқаролар, мутахассислар ва манфаатдор томонлар ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириш имкониятига эга бўлади.

Ташкилий масалалар бўйича маълумотлар Марс Хегай (+998 90 348-11-55), ОАВ ва блогерлар билан ишлаш масалалари бўйича эса Ораз Абдуразаков (+998 90 799-99-97) орқали тақдим этилади. Жамоатчилик эшитувларида кенг жамоатчилик ва барча манфаатдор томонлар иштирок этиши мумкин деб таъкидланди хабарда.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

20 январь куни учун об-ҳаво прогнози

19 январь соат 20:00 дан 20 январь соат 20:00 гача бўлган давр учун Ўзбекистон ҳудудлари кесимида об-ҳаво прогнози тақдим...

Больше похожих статей

×