9.4 C
Узбекистан
Четверг, 15 января, 2026

Фуқароларга хавфсизлик камарини тақмаслик мумкин бўлган 20та касалликлар рўйхати тасдиқланди

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,320участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда саломатлик ҳолати туфайли автомобиль хавфсизлик камарини тақиш имкони бўлмаган фуқароларга оид янги тартиб жорий этилди. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи билан хавфсизлик камари тақишга тўсқинлик қиладиган касалликлар рўйхати тасдиқланди.

Мазкур қарор Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги «Йўл ҳаракати қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ қабул қилинган бўлиб, Ички ишлар вазирлиги билан келишилган. Буйруқ расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.

Тасдиқланган рўйхатга умров, елка камари, қовурғалар ва тўш суяги синишлари, умуртқа поғонасининг компрессион синиши, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари ва оғир бронхиал астма, юрак-қон томир тизимининг оғир касалликлари, III даражали семизлик, паст бўйлик (150 сантиметрдан паст), шунингдек кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғида ўтказилган айрим операциялар каби ҳолатлар киритилган. Айрим касалликлар бўйича тиббий маълумотнома маълум муддатга, айрим ҳолларда эса доимий асосда берилади.

Белгиланган тартибга кўра, хавфсизлик камари тақиш имконини бермайдиган касалликлар мавжудлигини тасдиқловчи QR-кодли электрон тиббий маълумотнома «Электрон соғлиқни сақлаш» ахборот тизими орқали расмийлаштирилади. У бемор бириктирилган бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаси ёки давлат тиббиёт муассасаси томонидан бепул тақдим этилади. Зарур ҳолларда, нодавлат тиббиёт ташкилотининг хулосаси асосида ҳам берилиши мумкин.

Маълумотноманинг амал қилиш муддати, одатда, бир йилни ташкил этади. Бироқ айрим ташхислар бўйича у 2 ой, 4 ой ёки 6 ойгача белгиланиши, айрим ҳолатларда эса доимий амал қилиши мумкин.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Пентагон L3Harris’нинг ракета двигателлари бизнесига 1 миллиард доллар инвестиция киритади

АҚШ Мудофаа вазирлиги L3Harris Technologies компаниясининг ракета двигателлари ишлаб чиқариш йўналишига 1 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритишни режалаштирмоқда. Бу...

Больше похожих статей

×