11.1 C
Узбекистан
Воскресенье, 11 января, 2026

Алишер Қодиров: амалда болалар она тилидан ташқари бошқа тилда тарбияланишга ва бошланғич таълим олишга мажбур бўлмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,310участниковПодписаться
- Advertisement -

«Миллий тикланиш» фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ўзбек тилида нутқи шаклланган болани бошқа тилда таълим оладиган синфларга йўналтириш унинг манфаатларига зид эканини билдирди.

Ушбу масала Олий Мажлис Қонунчилик палатасида аёлларга нисбатан зўравонлик ва тазйиқдан жабр кўрганларни ҳимоя қилиш тизимини кучайтириш, шунингдек боланинг устувор манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасининг биринчи ўқилиши чоғида муҳокама қилинди. Қодировнинг таъкидлашича, амалда айрим ҳолларда болалар она тилидан бошқа тилда тарбияланишга ва бошланғич таълим олишга мажбур бўлмоқда.

Унинг сўзларига кўра, бундай амалиёт боланинг мактабгача таълим муассасаларида тўлиқ тарбия олишига ҳам, мактабда зарур бўлган базавий билимларни эгаллашига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Қайд этилишича, бола таълим пойдевори қўйиладиган мактабгача ва бошланғич таълим босқичида она тилида тарбияланиши ва ўқиши керак. Аммо ҳозирги ҳолатда айрим болаларга бошқа тилда таълим олиш мажбурий тус олиб, натижада таълим сифати кутилган даражада таъминланмаяпти. Қодиров бу масала педагогикада узоқ йиллардан бери исботланган муаммо эканини билдирди.

Шу билан бирга, «Таълим тўғрисида»ги қонунда таълим тилини эркин танлаш ҳуқуқи мустаҳкамлангани қайд этилди. Бироқ, фракция раҳбари мактабгача ва бошланғич таълим босқичида боланинг она тилида тарбияланиши ва ўқиши унинг устувор манфаати сифатида аниқ белгилаб қўйилиши лозимлигини таклиф қилди.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муомала учун жавобгарлик мавжуд

Ўзбекистон қонунчилигида ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муомала қилиш ҳолатлари учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган. Бу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун қўлланиладиган...

Больше похожих статей

×