Ўзбекистонда айрим чегара ва божхона постлари фаолияти тугатилади

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,620участниковПодписаться
- Advertisement -

Ўзбекистонда божхона маъмурчилигини оптималлаштириш доирасида бир қатор чегара ва божхона постлари фаолияти якунланиши белгиланмоқда. Хусусан, «Боботоғ», «Учқўрғон», «Поп», «Ровот», «Риштон» ҳамда «Бекобод авто» божхона постлари тугатилади.

Жорий йилдан ушбу пунктларда автотранспорт воситаларини кўздан кечириш ишлари синов тариқасида фақат чегара қўшинлари томонидан амалга оширилади. Бу орқали назорат жараёнларини соддалаштириш ва такрорланувчи функцияларни қисқартириш мақсад қилинган.

Шу билан бирга, Масофавий электрон декларациялаш (МЭД) тизими ҳам қайта ташкил этилади. Андижон, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятларида жойлашган МЭД постлари фаолияти тўхтатилади.

Маълум қилинишича, тугатилаётган божхона постларидаги штат бирликлари «Божхона расмийлаштируви маркази» ҳамда иш ҳажми юқори бўлган бошқа божхона постларига ўтказилади. Бу қарор кадрлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш ва божхона расмийлаштируви жараёнларини марказлаштиришга қаратилган.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

Нукус шаҳри Silk Road халқаро лойиҳасининг югуриш тадбирлари туркумини очиб беради

2026 йил 29 март куни соат 07:00 да Ўзбекистоннинг энг шимолий шаҳри — Нукуснинг марказий кўчаларида Silk Road халқаро...

Больше похожих статей