Ўзбекистон терма жамоаси вакили Камилла Рахимова Франциянинг Анже шаҳрида якунланган WTA 125 Open Angers Arena Loire турнирида чемпионликни қўлга киритди. Ҳал қилувчи финал учрашувида Камилла германялик Татьяна Корпачни 6–3, 7–6(4) ҳисоби билан мағлуб этди.

Финалнинг илк дақиқалариданоқ Рахимова кортда барқарорлик ва тажовузкор ўйин намойиш қилди. Биринчи сетда у тезда устунликни қўлга олиб, 6–3 ҳисоби билан ғалабага эришди. Иккинчи сетда тенг кураш кузатилди, аммо Камилла асосий вазиятларда совуққонликни сақлаб, тай-брейкда 7–6(4) ҳисоби билан устун келди.


Камилланинг чемпионлик сари йўлида турниpнинг иккинчи рақамли теннисчиси — хорватиялик Ана Ружич устидан қозонган 4–6, 6–3, 7–5 ҳисобигаги иродали ярим финал ғалабаси ҳафтанинг энг ёрқин лаҳзаларидан бири бўлди.
Анжедаги ғалаба Рахимованинг WTA 125 даражасидаги жорий мавсумдаги илк чемпионлиги бўлиб, унинг Ўзбекистон байроғи остида ўтказган муваффақиятли стартнинг муҳим босқичига айланди.
Ўзбекистон теннис федерацияси Камилла Рахимовани ёрқин ғалаба билан табриклайди ва келгуси турнирларда омад тилаб қолади.
Ўзбекистон теннис федерацияси матбуот хизмати

