3.9 C
Узбекистан
Воскресенье, 7 декабря, 2025

Тошкент жамоат транспорт тизимида ягона интеллектуал транспорт тизим жорий этилмоқда

Топ статей за 7 дней

Подпишитесь на нас

51,905участниковМне нравится
22,962участниковЧитать
8,020участниковПодписаться
- Advertisement -

Сўнгги йилларда аҳоли сони ва транспорт воситалари миқдорининг кескин ошиши Тошкент шаҳри йўл инфратузилмасига катта босим юкламоқда. Пойтахтнинг асосий транспорт йўлакларида ҳаракат зичлиги икки баробарга ошиб, 7–8 баллик тирбандликлар кундалик ҳолга айланган. Аҳоли учун қулай ва хавфсиз транспорт муҳитини яратиш мақсадида 4 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълумотига кўра:

– Пойтахтда йўл ҳаракатини бошқаришнинг мутлақо янги модели жорий этилади. Йўл ҳаракатини ташкил этиш маркази ташкил этилиб, у транспорт, пиёда ва йўловчи оқимларини реал вақтда мониторинг қилиш, бошқариш ва хавфсизликни таъминлаш ваколатига эга бўлади;

– Интеллектуал транспорт тизими (ИТТ) шакллантирилади. Камералар, сенсорлар, светофорлар, жамоат транспорти ҳаракати, навигация, вазн-ҳажм назорати ва барча хизматлар ягона платформага уланади.

ИТТ Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг Ситуацион марказига интеграция қилинади. Автотранспорт воситаларининг экологик нормативларга мослиги автоматик баҳоланади ва экологик зонасига мос келмайдиган транспорт воситаларини аниқлаш тизими йўлга қўйилади;

– 2030 йилгача жамоат транспортидан фойдаланиш улушини 60 фоизга, электробуслар улушини 50 фоизга, автобусларнинг ўртача ҳаракат тезлигини 18 км/соатдан 24 км/соатга етказиш, 1 минг километр автомобиль йўлларини таъмирлаш, 16 та тоннел ва йўл ўтказгич, 700 та “ақлли” чорраҳани барпо этиш, метрополитен тармоғининг узунлигини 103 километрга етказиш, 170 километр велосипед ва 200 километр пиёда йўлакларини ташкил этиш мақсадли кўрсаткичлар сифатида белгиланди;

– Йўл ва транспорт инфратузилмаси учун махсус жамғарма ташкил этилди. Жарималар, “Хавфсиз шаҳар” тушумлари, реклама тушумларининг бир қисми ва бошқа манбалар жамғармага йўналтирилади. Мазкур жамғармага келиб тушган маблағлар транспорт мастер-режаси, ИТТ, муҳандислик ечимлари, инфратузилмавий лойиҳалар, автобус йўлаклари ва светофорларни модернизация қилишга сарфланади;

– Йўл-транспорт соҳасидаги бир қатор ваколатлар 2028 йилгача ҳуқуқий эксперимент сифатида марказга ўтказилади. Бу Тошкентда транспортни ягона марказлашган тизим орқали самарали бошқариш имконини беради;

– Тошкент кўчалари, йўл кесишмалари, кўприклар ва йўл ўтказгичлари бўйича катта инфратузилмавий дастур амалга оширилади: автобуслар учун алоҳида йўлаклар, интеллектуал светофорлар жорий этилади, кўчалар комплекс тарзда реконструкция қилинади.

ОСТАВЬТЕ ОТВЕТ

Пожалуйста, введите ваш комментарий!
пожалуйста, введите ваше имя здесь

Последние новости

АҚШнинг “Flacks Group” компанияси ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

2025-йил 4-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Илҳомжон Умрзаков Америка Қўшма Штатларининг “Flacks Group” компанияси раиси...

Больше похожих статей

×